Тафаккур синовлари

2017 йил 18 декабрь куни “Тафаккур синовлари” республика танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.  Танловнинг якуний босқичида Ўзбекистоннинг бешта олийгоҳи: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент молия институти, Қорақалпоқ давлат университети, Самарқанд давлат университети хамда  Андижон давлат университети талабалари жамоалари иштирок  этдилар.

Танлов   тўрт шарт асосида ўтказилиб,  Ҳакамлар Ҳайъатига  раислик қилган  Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчиғметодик марказ бўлим бошлиғи Пўлатова Севара Акмаловна  ҳар бир шарт якунида жамоаларга қўйилган балларни шарҳлаб берди. Энг кўп балл тўплаган Ўзбекистон Миллий университети жамоаси танлов ғолиби бўлди.