Марказий Осиёдаги этносиёсий жараёнлар

22 декабрь куни “Пойтахт” бизнес марказида “Марказий Осиёдаги этносиёсий жараёнлар умумжаҳон социомаданий вазияти контекстида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Конрад Аденауэр жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти ва Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ томонидан ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида ЎЗ ФА Тарих институти катта илмий ходими Ринат Шигабдинов “Ўзбекистон диаспоралари тарихига доир (татар ва бошқирд диаспоралари мисолида)” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, тарих фанлари номзоди Алишер Собировнинг “Ўзбекистондаги этносиёсий вазиятнинг янги палитраси”, т.ф.н Шуҳрат Мухамедовнинг “Ўзбекистон минтақавий кесимидаги этномаданий жараёнлар (Бухоро вилояти мисолида)” ҳамда ф.ф.н. Равшан Назаровнинг “Этносиёсий ва социомаданий жараёнлардаги замонавий жаҳон тенденциялари”га бағишланган маърузалари тингланди.