Эълон. Халқаро илмий конференция ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-3404-сон қарорининг 3-бандида Самарқанд шаҳрида “Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилиги белгиланган. Шу муносабат билан, Фанлар академиясининг буйруғи билан Академия ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ конференция штаби этиб белгиланган.