Бутун оламни жой қилган юрак

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Кўргазма зали очилиб, унда Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган картина, портретлар ва фотосуратлар жой олди.

“Бутун оламни жо қилган юрак” бадиий кўргазмаси очилиши тантанали маросимида  иштирок этиш учун бу ерда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, фан ва маданият, адабиёт ва санъат арбоблари, талаба ёшлар, шунингдек оммавий ахборот воситаларининг ходимлари йиғилишди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.