Янги фан докторларига табрик

Ўзбекистоннинг энг янги тарих масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ Жамоатчилик кенгаши аъзолари О.К. Комилов ва С.Р. Давлетовларни тарих фанлар доктори даражасини олганлиги билан табриклайди.

О.К. Комиловнинг диссертация мавзуси «Ўзбекистонда ирригация тизими ривожланиши ва унинг оқибатлари», (ихтисослик шифри: 07.00.01–Ўзбекистон тарихи, тарих фанлари).

С.Р. Давлетовнинг диссертация мавзуси «XX аср иккинчи ярми – XXI аср бошида Ўзбекистондаги экологик вазият ва унинг ижтимоий муаммолари» (ихтисослик шифри: 07.00.01–Ўзбекистон тарихи тарих фанлари).