Ислом Каримовни хотирлаб…

2018 йил 7 февраль куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида  “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси  ҳамда ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи- методик марказ ташаббуси билан ва ўзаро ҳамкорликда  “”Ўзбекистон   Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 – йиллигига бағишланган “Ислом Каримовни хотирлаб…” мавзусида маънавий-маърифий тадбир  ўтказилди. Тадбирда Ислом Каримовнинг синфдош дўсти Бош илмий –методик марказ профессори Шамсиддин Шаропов “ Ислом Каримов ҳақидаги болалик хотираларим”, ЖИДУ профессори , Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори  Раҳмон Фармонов “Ислом Каримов – юрагимиз тубидаги мангу хотира”, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ ходимлари  Б.Б. Аминов ва И.М. Шамсиева “Ислом Каримов хорижликлар нигоҳида” , ЖИДУ талабалари Ш. Ҳайитбоев “Ким эдигу, ким бўлдик”,    С.Алимова “ Ислам Каримов в качестве дипломата”,  М.Раҳимова “Вклад Ислама Каримова в обретение независимости и построние национальной государственности” мавзуларида маърузалар қилдилар.

Маънавий-маърифий тадбир “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов замондошлари хотирасида” номли амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида ўтказилди.