Ҳамкорликнинг янги босқичи

2018 йилнинг 26 февралда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказда Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигига оид давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда ЎзР ФА Тарих институти, Россиянинг биринчи Президенти Б.Н.Ельцин номидаги Урал федерал университети ҳамда Тошкентдаги Россия фан ва маданият маркази вакиллари қатнашди.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ директори, т.ф.д., проф. М.А.Рахимов, ЎзР ФА Тарих институти директори, т.ф.д. Р.М.Абдуллаев, ф.ф.н. Р.Р.Назаров томонидан Ўзбекистоннинг Россия билан ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилганлиги ва у янада ривожланиб бораётганлиги таъкидланди. Урал Федерал университетидан қатнашаётган т.ф.н., доц. Р.Т.Ганиев, ф.ф.н. К.Погорельский Россияда, умуман, жаҳонда Ипак йўли бренди катта қизиқиш уйғотаётганлигини қайд этишар экан, фан ва таълим соҳасида ҳам ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурати ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Давра суҳбати якунида Урал федерал университети, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ, ЎзР ФА Тарих институти ўртасида уч томонламали ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди.