Жамоатчилик кенгаши мажлиси ўтказилди

2018 йилнинг 28 февралда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгашининг мажлиси ўтказилди.

Мажлисда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури  асосида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши ва Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказнинг 2018 йил иш режаси муҳокама қилинди.

Мажлис давомида  Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ фаолияти, 2018 йилнинг 24 мартида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган «Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асосчиси» мавзусидаги халқаро илмий конференцияга тайёргарликнинг бориши, магистрант ва докторантлар учун тайёрланган «Ўзбекистоннинг энг янги тарихи» дарслиги ҳақида ахборот эшитилди.

Муҳокамада Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Б.А.Абдухалимов, аъзолар: т.ф.д., проф. А.А.Маврулов, академик А.С.Сагдуллаев, т.ф.д., проф. С.С.Агзамходжаев, т.ф.д., проф., Марказ директори М.А.Рахимов қатнашиб, олиб бориладиган ишлар ҳақида таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек мажлисда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида тайёрланган ва рус тилида чоп қилинган «Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатлари тарихи» монографияси тақдимоти китобнинг масъул муҳаррири, Жамоатчилик кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Р.Ф.Фармонов томонидан ўтказилди.