Шанхай университет делегацияси билан учрашув

2018 йил 5 июнь куни Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказга Шанхай халқаро тиллар университетининг Россия ва Евросиё тадқиқотлари мактабининг декан ўринбосари Бо Янг бошчилигида делегация ташриф буюрди. Тадбир давомида  Университетнинг халқаро муносабатлар ва жамоатчилик билан алоқалар мактаби профессори Ченг Янг, Марказ директори, т.ф.д., проф.  М.А.Рахимов, ЎзР ФА Тарих институти директори Р.М.Абдуллаев,  т.ф.н. Ш.Б.Мухамедов, ф.ф.н. Р.Р.Назаров, Р.Н.Шигабдинов томонидан Хитойда Марказий Осиёнинг замонавий тарихи, маданияти, шунингдек, икки мамлакатда Ўзбекистон – Хитой муносабатлари ўрганилиши юзасидан фикр алмашилди. Учрашув якунида ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурати таъкидланиб, уч томонлама шартнома имзолашга келишиб олинди.