Иқтидорли ўқувчилар билан учрашув

Иқтидорли ўқувчиларнинг Республика кўрик танловлари ғолиблари билан учрашув

2017-2018 ўқув йили давомида “Фан олимпиадаси”, “Билимлар беллашуви” каби кўрик танловларда ғолиб бўлган мактаб ўқувчиларининг Бўстонлиқ туманидаги “Қуёшли” оромгоҳида дарслик муаллифлари билан учрашувлар ташкил этилди. 25 асгуст куни Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ бўлим мудири, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, 9, 10, 11-синф “Ўзбекистон тарихи” дарсликлари муаллифларидан бири Акбар Замонов оромгоҳда тарих фани бўйича ғолиб ўқувчилар билан маҳорат дарсларини ўтказди.