Таянч докторантлар семинари

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказда 8 октябрь куни марказ директори, профессор М.А. Раҳимов ва марказ аъзолари иштирокида “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича тадқиқотлар” мавзусида таянч докторантларнинг семинари бўлиб ўтди. Ушбу семинарда қуйидаги мавзулар бўйича маърузалар эшитилди.

Дилором Чориева – Маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг мустақиллик йилларидаги фаолияти.

Наргиза Исматова – Ўзбекистонда умумий ўрта таълимнинг ҳуқуқий асослари яратилиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари.

Юлдуз Кушанова – Франция ва Марказий Осиё давлатларининг сиёсий муносабатлари шаклланиши ва ривожланиши.

Шавкат Икромов – Миср Араб Республикасида мустақил  Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий жараёнлари ёритилиши.