Фан-таълим интеграцияси

2018 йил 23 ноябрь куни соат ЎзР  ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи – методик марказда Низомий номли ТДПУ ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази билан ҳамкорликда фан-таълим интеграциясига бағишланган “Умумтаълим мактабларида Ўзбекистон тарихини ўқитишнинг янгича ёндашувлари” мавзусидаги илмий-амалий семинар ўтказилди. Унда, Марказ илмий ходимлари – PhD А.Т.Замонов, т.ф.н. Б.Б.Аминов, с.ф.н. Ф.Х.Ўсарова, PhD О.Б.Абдимўминовлар, Тарих институти илмий ходимлари – т.ф.н. Ш.Эргашев, т.ф.н. Н.Ў.Хидирова, т.ф.н. Г.М.Таниевалар ўз маърузалари билан иштирок этиб, тарих фани соҳасида эришилаётган илмий ютуқлар билан ўртоқлашди. Шунингдек, семинар аудиториясининг асосий контингентини ташкил қилган Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларининг илғор тарих фани ўқитувчилари билан мастер класлар ўтказилиб, сўнгги илмий янгиликларни тарих таълими жараёнига тадбиқ этиш бўйича кўплаб таклиф ва тавсиялар берилди.