Афғонистон вакиллари билан учрашув

2018 йилнинг 15 декабрида Афғонистон Ислом Республикаси вакиллари билан ЎзР Фанлар академияси ижтимоий-гуманитар фанлар комплекси илмий-тадқиқиот институтлари ҳамда музейлари раҳбарларининг ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейида учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Афғонистон Ислом Республикаси Президент Девони Ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Илҳом Фаридун, Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Маданий алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Муҳаммад Раҳим Пирзода, Афғонистон Президентининг Марказий Осиё давлатлари бўйича махсус вакили идорасининг масъул ходими Фавзия Орол Хабибий, Афғонистон Президенти девонининг  Ҳуқуқий масалалар бўйича эксперти Муҳаммад Идрис Таваккал, Афғонистонда Ўзбек тилида чоп этиладиган  “Ватандорон“ журнали масъул котиби  Муҳаммад Рафиқ Қодирий билан ЎзР ФА ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими рахбари, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи методик марказ директори М.Раҳимов, ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейи директори Х.Файзиев,  ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти  ва фольклри институти директори Н.Маҳмудов, ЎзР ФА Тарих институти директори Р.Абдуллаев, ЎзР ФА Санъатшунослик институти директори Ш.Пидаев, ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги  адабиёт давлат музейи илмий котиби О.Жумабоев иштирок этдилар. Учрашувда Халқаро илмий жамоатчиликни муштарак тарихимизда ўтган машҳур шахслар ва уларнинг илмий ҳамда бунёдкорлик меросини ўрганишда амалга оширилаётган тадқиқот натижалари билан таништириш, келажакда мазкур тарихий шахслар фаолиятини янада чуқур ўрганиш, тарихининг долзарб масалалари бўйича ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш, Ўзбекистон ҳамда Афғонистон далатлари ўртасидаги илмий, маданий ва маърифий соҳадаги алоқаларни янада ривожлантириш масаллари кўриб чиқилди.