Фан-таълим интеграцияси

2018 йил 21 декабрь куни ЎзР  ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказда Тошкент давлат шарқшунослик институти II- босқич магистрантлари учун “Тарих фани ўқитилишининг самарали услуб ва воситалари” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди. Марказ ходимлари: санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори К. Сагдуллаев, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори А.Замонов, сиёсий фанлар номзоди Ф.Ўсарова, тарих фанлари номзоди И.Шамсиева томонидан ўқув адабиётлари, уларнинг функция ва вазифалари ҳамда яратилиш механизмлари, шунингдек, тарих дарсини самарали ташкил этишдаги замонавий услуб ва воситалар ҳақида маълумотлар берилди. Магистрантлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.