Илмий тўплам тақдимоти

“Ислом Каримов: хотиралар ва тадқиқотлар” номли илмий тўплам тақдимоти.

 2019 йил 11 январь куни “Ислом Каримов: хотиралар ва тадқиқотлар” илмий тўпламининг тақдимоти ўтказилди.  Тўплам ОТ-А1-31 рақамли “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов замондошлари хотирасида” номли тадқиқот лойиҳаси доирасида бажарилган.

Марказ директори, профессор Мирзохид Рахимов тўпламда ўрин олган мақолаларнинг муаллифлари ва интервью берган Ислом Каримов замондошларини лойиҳага қўшган улкан ҳиссасини маълум қилди ҳамда миннатдорчилик билдирди.

Тақдимотда тўплам тақризчилари, муаллифлари ва лойиҳа иштирокчиларига китоблар ҳадя этилди.