Магистрлар учун илмий-услубий семинар

 2019 йил 21 январь куни ЎзР  ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказда Тошкент давлат шарқшунослик институти II- босқич магистрантлари учун “Халқаро муносабатларни ўрганишда методология масалаласи” мавзусида семинар ташкил этилди. Марказ ходимлари сиёсий фанлар доктори Г.И.Юлдашева, тарих фанлари номзодлари И.М.Шамсиева, Б.Б. Аминов, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори А.Т.Замонов, Н. Б. Абдусаттарова, таянч докторантлар Д.А.Чориева, Ш.Икрамов илмий тадқиқотларни ташкил этиш этишнинг замонавий методлари, хусусан, репрезентатив ва девелопментализм методлари, методология масалалари, тарихий жараёнлар шарҳи  ва халқаро муносабатлар таҳлили ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Магистрантлар диссертацияни расмийлаштириш, унда қўлланиладиган методлар, кириш ва хулоса қисмларини ёзиш хусусида саволларига жавоблар олишди.