Янги монография чоп этилди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ директори Рахимов Мирзохид Акрамович ва бўлим мудири Абдимўминов Ойбек Бектемировичнинг ҳаммуаллифликдаги “Ўзбекистон ва БМТ: муносабатлар тарихи ва барқарор ривожланиш омиллари” номли монографияси (Тошкент, Адабиёт учқунлари, 2018. 248 бет) нашр этилди.

Монографияда Ўзбекистон Республикасининг икки ва кўптомонлама муносабатлари жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари ва йирик халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлари мисолида кўрсатиб берилган. Хусусан, Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлик алоқаларининг устувор йўналишлари-халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, барқарор тараққиёт, миллий маданият ва тарихий меросни асраб-авайлаш ҳамда халқаро миқёсда тарғиб қилиш каби масалалар кенг турдаги манбалар орқали ёритилган.

Монография профессор-ўқитувчилар, докторант, магистрант ва талабалар, шунингдек, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ҳамда ташқи сиёсати масалалари билан қизиқувчи барча китобхонлар учун мўлжалланган.