Фанлар академияси ва Кембридж университетининг уч кунлик семинари

2019 йил 8-10 апрель кунлари Бухорода Кембридж Марказий Осиё Форуми, Кембриж университети, Кембриж университетининг тараққиёт тадқиқотлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ҳамкорлигида “Илм-фан соҳасида ёш олимларнинг салоҳиятини юксалтириш” (Research in action) халқаро илмий семинари ташкил этилди.

Тадбирда етакчи олимлар, экспертлар, докторантлар иштирок этишиб, жаҳон ва Марказий Осиёда юз бераётган ўзгаришларнинг бугунги ҳолати муҳокама этилди. Семинар дастури кўп ўлчовли дунёдаги мавжуд ўзгаришларни акс эттириш учун фанлараро йўналишда илмий тадқиқот ҳамда сиёсий лойиҳалардаги тадқиқот назарияси ва амалиётини ўзаро боғлашга йўналтирилган эди. Семинарда Буюк Британия, Узбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Хитой, Словакия, Белоруссия давлатларидан  жами 60дан ортиқ иштирокчилар қатнашдилар.

Шунингдек, семинар ўз соҳаларида муваффақиятли ишлаш учун бошқа соҳалардаги билимларни янада кенгайтириш имконини берди. Минтақадаги аксарият энг долзарб муаммолар бўйича фикрлар ва таклифлар эшитилди.

Ушбу семинар Марказий Осиёдаги давлатлар томонидан энг муҳим соҳаларда назария ва амалиётда муваффақиятга эришиш борасида янгича қарашларни ифодалади.   Семинар иштирокчилари Бухоро ва Самарқанднинг тарихий-маданий меросидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлишди.

Семинарда  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ директори т.ф.д, проф. М.А. Рахимов, Тарих бўйича маънавий-маърифий ва ўқув-услубий адабиётларни экспертиза қилиш бўлими мудири PhD. О.Б. Абдимўминов, катта илмий ходим П.А. Курбонмамадов, докторантлар В. Парамонов ва Ю. Кушановалар иштирок этиб, маъруза қилдилар.

Халқаро семинар сўнгида Кембридж Марказий Осиё Форуми раиси С. Саксена и марказ директори М. Рахимовлар сўзга чиқиб, хулоса қилдилар. Шунингдек, Кембридж Марказий Осиё Форумига марказда чоп этилган “Марказий Осиёнинг энг янги тарихи” (Новейшая история Центральной Азии) ва икки жилдлик “Ўзбекистон тарихи” китоблари тақдим этилди.