“Бир макон, бир йўл” тадқиқотлар тармоғи форумининг биринчи мажлиси ўтказилди

2019 йил 24 – 25 апрель кунлари  Пекинда бўлиб ўтган «Бир макон, бир йўл» иккинчи форуми доирасида тадқиқотлар тармоғининг биринчи мажлиси «Belt and Road Studies Network» (BRSN) лойиҳаси ҳисобидан ташкил этилди.

Тантанали мажлисда 59 мамлакат ва иккита халқаро ташкилотнинг 200 дан ортиқ эксперт ва олимлар иштирок этишди.

Хитой Халқ Республикасининг Раиси Си Цзиньпин иштирокчиларга йўллаган табригида  «Бир макон, бир йўл»  лойиҳасининг имкониятлари ва натижалари бутун дунёга тааллуқли эканлиги таъкидланди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ директори, проф.М.А.Рахимов қатнашди. У мазкур ташаббус замонавий халқаро ва минтақавий муносабатлар глобализацияси шароитида муҳим интеграция механизми эканлигини қайд этди.

BRSN – академик алмашинув ва ҳамкорлик учун очиқ механизм ҳисобланиб, бу борада ҳар йили тадбирлар ўтказилишини,  «Бир макон, бир йўл» тадқиқотлари бўйича лойиҳалар доирасида семинарлар ва сафарлар ташкил этилишини, шунингдек, «Бир макон, бир йўл» халқаро нотижорат илмий-тадқиқот фондини тузиш учун маблағлар тўплашни режалаштирмоқда.  

Мажлисда лойиҳанинг расмий сайтини тантанали тарзда очилиши ўтказилганлигини алоҳида қайд этиш ўринли.www.brsn.net  орқали лойиҳа доирасидаги ишлар ва ташаббуслар билан танишиш мумкин.