Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ёш олимлар нигоҳида

2019 йил 30 апрель куни Самарқанд давлат университети Тарих факультетида  «Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ёш олимлар нигоҳида» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик маркази бўлим мудири, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) О.Б. Абдимўминов, СамДУ “Ўзбекистон тарихи” кафедраси мудири, т.ф.д. Б.С.Ғойибов ва ёш олимлар иштирок этдилар.  Тадбирда Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш ва ўқитиш борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.