Маданий меросни бошқаришда ахборот технологиялар

2019 йил 22 май куни Регистон ансамблида (Самарқанд)  Люблин технология университетининг Информатика институти (Польша), Самарқанд давлат университети , Регистон ансамбли, ЮНЕСКОнинг  Марказий Осиё тадқиқотлари Халқаро институти томонидан ташкил этилган  “Маданий меросни бошқаришда ахборот технологиялар( IT-CHM’2019) ” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилди. Конференция ишида Буюк Британия, Польша, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон республикаси олимлари ва мутахассислари иштирок этишди. Анжуманда Марказнинг

“Илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўқув, илмий-методик адабиётларни тайёрлаш бўлими” катта илмий ходими И.М.Шамсиева “Тарихий билим трансформацияси ёки “digital history” ҳақида мулоҳазалар” мавзусида маъруза ва тақдимоти билан қатнашди.