Яна бир янги муҳим адабиёт: “Манбашунослик” дарслиги нашр қилинди

ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ томонидан республикамиз олий таълим муассасалари учун яна бир янги муҳим адабиёт тайёрланди. Бу – Ўзбекистон манбаларини ўрганишга бағишланган “Манбашунослик” дарслигидир. Дарсликни ёзиш жараёнида бир қанча муассаса вакиллари қатнашди. Жумладан, Ўз ФА Тарих институти, Шарқшунослик институти, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида фаолият олиб борувчи олимлар ва соҳа мутахассислари ҳамкорликда самарали фаолият кўрсатдилар.

Мазкур ўқув адабиёти қадимги даврлардан то ҳозирги вақтга қадар бўлган тарихий босқичлар давомида яратилган ёзма манбалар тўғрисида маълумотлар келтирилиб, уларни ўрганиш бўйича тавсиялар қайд этилган. Шунингдек, мавзуларнинг ўзлаштирилишини мустаҳкамлаш мақсадида ҳар бир мавзу охирида савол ва топшириқлар, адабиётлар ва манбалар рўйхатлари берилган. Дарсликни тайёрлашда маҳаллий ва хорижий олимларнинг асарларидан ўринли фойдаланилган, ёзма манбалардан қизиқарли лавҳалар берилган.