ХХ аср: афсонавий спортчилар ва унутилмас ғалабалар

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ Тарих институти  билан ҳамкорликда “ХХ аср: афсонавий спортчилар ва унутилмас ғалабалар” номли китобни нашр қилди. Китобда ХХ асрда собиқ Совет Иттифоқи ва жаҳоннинг машҳур спортчилари ҳаёти ва ва спортда эришган улкан ғалабалари ҳақида сўз юритилади. Спортнинг футбол, хоккей, баскетбол, шахмат каби турларида юқори натижаларга эришган ўз даврининг афсонасига айланган энг машҳур спортчилар ҳаётидан қизиқарли воқеалар ўрин олган.