Марказда навбатдаги илмий семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ илмий семинарида таянч доктарант Икромов Шавкатнинг т.ф.д., профессор С.Б. Шодманова раҳбарлигида тайёрланаётган “Мустақил Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсий жараёнларнинг араб давлатларида ёритилиши” номли илмий тадқиқоти доирасидаги “Ўзбекистондаги диний сиёсатнинг араб давлатларида ёритилиши” мавзусидаги илмий маърузаси эшитилди.

Маъруза  Ўзбекистоннинг энг янги тарихига оид хорижий, жумладан араб тилидаги адабиётларни таҳлилига доир долзарб масалаларни ўзида мужассамлаштирганлиги билан йиғилганларда катта қизиқиш ўйғотди.

Маърузадан сўнг мухокама бўлиб ўтди ва марказнинг етакчи мутахассислари томонидан тавсия ва таклифлар билдирилди.