АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-ф-сон Фармойишига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ томонидан 2019 йил 14 ноябрда “ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ВА ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ: ЯНГИ ТАДҚИҚОТ ЙЎНАЛИШЛАРИ” мавзусидаги республика илмий анжумани ўтказилади.

Конференция уруш йилларида халқ жасорати ва матонатини, меҳр-муруввати ва инсонпарварлик фазилатларини ўрганиш орқали фашизм устидан қозонилган Ғалабага эришишда Ўзбекистоннинг муносиб ҳиссасини ҳар томонлама кўрсатиш ҳамда бу даврни тадқиқ этиш масалаларига бағишланган.

 

Конференцияда муҳокама қилинадиган мавзу йўналишлари (шўъбалар):

  1. Уруш даври ҳужжатлари, тарихшунослик масалалари.

Микротарих: шахслар ва хотиралар.

  1. Ҳарбий сафарбарлик ва ўзбекистонликларнинг жанговар операциялардаги иштироки

(Ўзбекистондан ҳарбий қисм ва бўлинмалар фронтга жўнатилиши, миллий ҳарбий қисмлар шакллантирилиши, жангларда, партизанлик ва Қаршилик ҳаракатида ўзбекистонликларнинг иштироки).

 3. Ўзбекистоннинг фронт ортидаги матонати

(халқ хўжалиги, саноат, госпиталлар ва бошқа).

 4. Тошкент афиналари

(илм-фан, таълим ва маданий ҳаёт).

5. Халқлар дўстлиги. Инсонпарварлик мулоқоти.

(эвакуация, реэвакуация, ғарбий минтақаларни тиклашдаги Ўзбекистоннинг роли).

Мақолалар 2019 йил 1 ноябрига қадар ўзбек, рус, инглиз тилларидан бирида қуйидаги талаблар асосида расмийлаштирилиб, электрон кўринишда тақдим этилиши зарур:

  • мақола таҳрир қилинган ва илмий талабларга жавоб бериши;
  • мақоланинг умумий ҳажми 10 бетдан ошмаслиги, Microsoft Word матн муҳарририда, 14 кегел ўлчамли Times New Roman шрифтида, 1,5 интервалда бўлиши;
  • матн форматининг чегараси: юқори ва пастдан 2 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. бўлиши;
  • мақола сарлавҳаси ўртадан бош ҳарфларда, қалин қилиб ёзилиши, кейинги сатрдан муаллифнинг исми, отасининг исми, фамилияси, иш жойи, илмий даражаси ва унвони, электрон почта манзили, телефон рақами кўрсатилиши;
  • иқтибослар ҳар бир бетнинг ўзида берилиши;
  • файл муаллифнинг фамилияси ва исми билан номланиши.

Мақолада келтирилган маълумотларнинг аниқлиги муаллифлар зиммасидадир.

Материаллар таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, унинг тавсияси билан конференция дастурига киритилади ҳамда илмий тўпламда чоп этиш учун қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Яҳё Ғуломов кўчаси, 70-уй. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ.

 Электрон манзил:               shon_shuhrat.uz@mail.ru

Тел.: (+998) 71-233-37-01.