Марказий нашрлар китоб-альбом тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган китоб-альбомни нашр этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши асосида Фанлар академиясининг Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик маркази илмий ходимлари томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда«Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси» номли китоб-альбом  тайёрланди.

Ушбу китоб-альом Буюк ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан халқимизнинг уруш йилларидаги улкан жасорати ва матонатини аниқ тарихий ҳужжатлар асосида ёш авлодга етказиш, уруш ва меҳнат фронтида заҳмат чеккан инсонларнинг азиз номларини абадийлаштириш мақсадида «Ўзбекистон» нашриётида “Колор-пак” босмахонасида ўзбек, рус ва инглиз тилларида 20 минг нусхада чоп этилди.

Китоб альбом тўғрисида бир қатор марказий нашлар кенг оммага ахборот бердилар. Жумладан, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида (http://uza.uz/oz/society/khal-imiz-zhasorati-va-matonati-bar-ayetdir-07-05-2020?fbclid=IwAR23x-tPccBIQ8VFatYvhmDTarE-JAV4-KJHU-Q1MCFZx7nfsJ1eSttGf3o), «Халқ сўзи» газетасининг 2020 йил 8 май, №96-сонида, «Янги Ўзбекистон» газетасининг 2020 йил 8 май №78 – сонида  ахборотлар берилди.